Ташаббус билан чиқаётган депутатлар

11.05.2020 15:05:29

Бугунги карантин шаротида «Адолат» СДП Тошкент шаҳар ҳамда туманлардан  сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари доимий ҳаракатдалар. Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда белгилаб берилган вазифалар юзасидан ўз округлари доирасида ишларни ташкиллаштиришда фаол қатнашишмоқда. Хусусан, «Саховат ва кўмак» ижтимоий ҳаракати ташкил этилганидан буён ва ундан аввалги босқичларда Тошкент шаҳри бўйлаб неча минглаб оилаларга меҳр-мурувват ва саховат ёрдамлари кўрсатилди. Саховат ва мурувват ишида Шайхонтоҳур, Бектемир, Олмазор, Мирзо Улуғбек, Сергели, Яккасарой, Миробод, Юнусобод туманларидан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари айниқса, фаол бўлишди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари ҳам жадал ислоҳотларнинг боришида ўз ташаббусларини кўрсатишмоқда. Жумладан, куни кеча депутатлар Бахром Валиев ҳамда Луиза Хикматовалар Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 9-сессиясидаги қарорга асосан Олмазор туманидаги корхона ва ташкилотларда бўлишиб, олиб борилаётган ишлар ҳолати билан яқиндан танишишди. Самарадорликни янада кучайтириш мақсадида ўзларининг тегишли тавсияларини бериб ўтишди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+