Ташаббусли бюджет: ижтимоий муаммоларини ҳал этишда янгича ёндашув

11.08.2022 12:08:43

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида аҳолини бюджет маблағларини тақсимлаш жараёнига жалб этиш ҳамда аҳоли ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида конструктив мулоқот ўрнатиш ва очиқ майдончаларни ташкил этиш орқали уларнинг фуқаролик жамияти ҳаётидаги иштирокини фаоллаштиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Аҳоли Open budget.uz платформаси орқали маҳалласи, аҳоли пункти ва туманидаги у ёки бу ижтимоий муаммони ҳал этиш бўйича ўз таклифларини фаол билдирмоқда. Масалан, бу инфратузилмаларни яхшилаш, ичимлик суви билан таъминлаш, кўчаларга ёритиш қурилмаларини ўрнатиш ва таъмирлаш, мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш, болалар майдончалари ва спорт майдончалари, истироҳат боғларини қуриш, экологик вазиятни яхшилаш ва ҳоказолар бўйича таклифлар бўлиши мумкин.

сир1

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши депутати С.Элмуродовнинг жонбозлиги билан сайланган округи Бахт шаҳар Янгиобод МФЙ да жойлашган фаолияти тўхтатилган ҚВП очилишида «Ташаббусли бюджет» қўл келиб аҳоли ташаббуси билан 150 млн сўм маблағ ютилиб фаолияти тикланмоқда.

Аҳоли тиббиёт хизматидан фойдаланиш учун марказга боришга тўғри келар эди, ҚВП қайта ташкил этилиши фуқароларга қулайликлар яратиб фуқаролар ҚВП очилишидан мамнунликларини таъкидламоқда.

 

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+