Тиббий маданиятингиз етарлими?

07.02.2024 14:02:46

   Касалликни даволагандан кўра, олдини олган яхши, деган гап бор. Жуда ўринли айтилган. Бунинг учун инсон ўз саломатлигига эътибор билан қараши, аниқроқ қилиб айтганда, тиббий маданияти юксак бўлиши лозим.
   Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги Бештол оилавий шифокорлик пунктида ташкил этилган давра суҳбати шу мавзуга бағишланди. Унда сўз олганлар инсон саломатлиги ва тиббий маданият тўғрисида гапирдилар. Партия сафидаги шифокорлар томонидан жамоатчилик орасида бу борада олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.
   Оила шифокорининг вазифалари ва ҳар бир фуқаро биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни билиши зарурлиги юзасидан тушунча берилди.
   Барнохон Бозорова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси:
- Сафимизда тиббиёт ходимлари кўпчиликни ташкил этади. 2023 йилда уларнинг иштирокида жойларда 6 маротаба тиббий кўрик ташкил этилди. Амалдаги йил бошидан фуқароларнинг тиббий маданиятини оширишни ўз олдимизга вазифа қилиб олдик. Бугун Бештол ОШП шифокорлари билан айни шу йўналишда қилинадиган ишларни режалаштириб олдик. Оилаларга кириб бориб, фуқаролар билан биргаликда ишлаймиз.
   Жалақудуқлик “адолатчилар” шу куннинг ўзида маҳаллаларга йўл олишди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+