Тил байрами кўтаринки кайфиятда ўтказилди

21.10.2022 16:10:20

Шайхонтоҳур туманидаги 192-мактабда «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда 21 октябрь - Давлат тилини қабул қилиш кунига бағишлаб байрам тадбири ўтказилди. Унда партия фаоллари, мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилари фаол иштирок этдилар.

Ўқувчилар тадбир давомида ижро этган жўшқин рақслари, шеъру қўшиқлари ва намойиш этилган ажойиб саҳна кўринишлари орқали ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Тил миллатнинг тарихи, бугуни ва эртасидир. Тил нафақат мулоқот, шунингдек миллатнинг маънавий салоҳиятини белгилаб берувчи энг муҳим омил ҳамдир. Шу боис ҳам айнан тилга халқ тарихи ва давлат тараққиётининг кўзгуси бўлиш ҳуқуқи берилган.

Дилдора ИСЛОМОВА,

“Адолат” СДП Шайхонтоҳур туман Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+