Тинчлик – тараққиёт ва фаровонлик асоси

20.05.2022 10:05:31

Юртимизда маънавий муҳитни соғломлаштириш, ҳар томонлама етук ва баркамол авлодни вояга етказишда олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот тадбирларида бир қанча мутасадди ташкилотлар қатори “Адолат” социал-демократик-партияси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Мана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 19 май куни “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали фаоллар залида “Янги Ўзбекистоннинг тинчлиги, фаровонлиги ва тараққиёти йўлида бирлашайлик” умумий шиори остида “Тинчликни қадрлаш – олий фазилат” мавзусида конференция ташкил этилди.

Тинчлигимизни асраш, халқ фаровонлиги ва юрт ободлигини таъминлаш, ёшларнинг инновацион ғояларини рағбатлантириш, уларнинг турли хил ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишини ҳамда аёллар ва болалар жиноятчилиги ва ҳуқуқбузарликларини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини аниқлаш, ушбу муаммоларни бартараф этиш юзасидан жамоатчилик фикрини ва таклифларини ўрганиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда партиянинг Сиёсий Кенгаш Марказий аппарати бўлим бошлиғи Райхона Урманова, партиянинг вилоят, шаҳар ҳамда туман Кенгашлари ходимлари, халқ депутатлари вилоят шаҳар, туман Кенгаши депутатлари, таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, маҳалла фаоллари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни партиянинг вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров очиб берар экан, йиғилганларга мазкур учрашувни ташкил этишдан мақсад ва тинчлик бебаҳо неъмат эканлиги юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Мамлакатимиз тараққиёти, ҳаётимиз фаровонлиги юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, тотувлик ва ҳамжиҳатликка бевосита боғлиқдир. Ушбу энг катта бойлигимизни кўз қорачиғидек асраш, бугунги шиддаткор замонда доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Биз буни бугунги шиддаткор даврда янада чуқурроқ англаб етмоқдамиз.

Шундан сўнг сўзга чиққан Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали ўқитувчиси Ҳайрулла Раҳматов сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60 сонли “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармоннинг мазмун-моҳияти юзасидан йиғилганларга атрофлича маълумотлар берди.

Қолаверса, давра суҳбатида сўз олган партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Пўлат Ҳамзаев томонидан ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш мавзусидаги суҳбатлар ёшларни ҳар қандай салбий характердаги кучларга қарши эканликлари, давлатимизнинг фарзандларимизга бўлган эътибори ва ғамхўрликларига ўз фаолликлари билан муносиб жавоб беришлари, инсонларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш, миллий қадриятларимизга бўлган ҳурматни мустаҳкамлаш масаласи ҳамиша диққатимиз марказида бўлиши лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтди.

Айниқса, адашиб турли оқимларга кириб қолган ёшлар тўғри йўлга кириши учун қилинган саъй-ҳаракатлар хусусидаги мулоҳазалар ёшларга ибрат вазифасини ўтади.

“Тинчликни қадрлаш – олий фазилат” мавзусига бағишланган давра суҳбати якунида жиззахлик “адолатчилар” ўз фаолиятларини янада жонлантиришга, бу борада кенг жамоатчилик орасига чуқур кириб боришга келишиб олдилар.

 

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+