Тўй маросимидаги ҳолат юзасидан 11 нафар ҳайдовчига жарима белгиланди

22.01.2021 21:01:05

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги  қўшма қарори билан тасдиқланган “Тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Низомида учтадан кўп бўлган автомашинадан тўй кортежларида фойдаланмаслик белгиланган эди.

  Минг афсуски, айрим фуқаролар томонидан  белгиланган тартибга риоя қилмаслик ҳолати учрамоқда. Фарғона вилояти Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан  сайланган  депутатлик гуруҳининг аҳоли ўртасида тўйларни ихчамлаштириб ўтказиш ва дабдабабозликка  йўл қўймаслик бўйича тушунтиришларига қарамай, “Мулғон” МФЙда  бўлиб ўтган никоҳ тўйида куёвнинг дўстлари томонидан тўй кортежидаги  автомашиналар сони 11 тагача ошириб юборилган.

 Мазкур ҳолат туман ИИБ ходимлари томонидан  ўрганилиб, Низомдаа белгиланган мезонларга риоя этмаган ҳолда қоидабузарлик содир этган 11 нафар автомашина ҳайдовчиларига маъмурий баённомалар тузилди. Уларга нисбатан жарима жазоси тайинланди.

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+