Тўрткўлда Наврўз байрами шодиёналари

20.03.2024 12:03:13

2024 йил 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2024 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, бу йилги Наврўз байрами мамлакатимизда «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!» шиори остида нишонланиши белгиланди.
Барчамиз орзиқиб кутган Наврўзи олам байрамини муносиб нишонлаш мақсадида бугун Тўрткўл тумани марказидаги кўча ва сайилгоҳлар ўзгача байрамона тусга кирди. Мустақиллик кўчасининг икки томонидаги бетон устунлар Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси байроқлари рангига бўялган. Байрамона тус бахш этувчи гуллар, байроқлар маҳаллалар томонидан ташкил қилинган миллий таом ва кийимлар кўргазмаларига ҳамоҳанг тусга кирган. Барчанинг юзида табассум.


Моҳир пазандалар томонидан тайёрланган баҳорнинг тотли таоми сумалак барчага улашилди. Ундан таъм тотган онахонларимиз кўкламга етказганига шукроналик билдириб, дуога қўл очди.


Барчамиз учун яшиллик ва кўкламдан дарак берувчи баҳор фасли, Наврўз ҳақидаги куй-қўшиқлар байрам қатнашчиларига баҳорий кўтаринки кайфият улашди. Байрам тадбирида Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аъзоси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ўрингул Аллабергенова, «Яшнобод» маҳалла фуқаролар йиғини ва партиямизнинг Тўрткўл туман Кенгаши аъзолари ҳам фаол қатнашдилар.


Тадбир давомида эл суйган санъаткорларнинг янгича, ўзгача ва байрамона чиқишлари, миллий лапарлар, турли миллат вакилларининг қўшиқлари ва иқтидорли ёшлардан иборат тўгарак аъзоларининг жозибали рақслари байрам тантаналарига ўзгача файз киритди.

Сураё Таджимуратова,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Тўрткўл туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+