Тошкент вилояти онлайн: Умидвор кўнгилларга малҳам

01.12.2020 13:12:51

Айни вақтда “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси  Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан  “Бор меҳримиз сенга,  болажон” шиори остида беғараз донорлик акцияси Чирчиқ шаҳридаги Тошкент вилояти қон қуйиш станциясида ўтказилмоқда. Беғараз донорлик хайрия акцияси юзлаб партия фаоллари, депутатлар ва кўнгиллиларни бир мақсад йўлида бирлаштирмоқда. Бу шиор кўплаб инсонларни беминнат донорликка чорлайди.

Анъанага айланган мазкур хайрия акцияси тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишга қаратилганлиги билан ижтимоий аҳамиятга эгадир.

Маълумки, қон донори ўз қони ва унинг таркибий қисмларини тиббий эҳтиёжлар учун тақдим этадиган жисмоний шахсдир. Қон донорлигининг асосий тамойили – ўз хоҳиши билан беғараз қон бериш ҳисобланади. Бу жараёнларда 18 дан 60 ёшгача бўлган соғлом инсонлар қатнашдилар.

 

   Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+