Туман ҳокими партия раҳбарига миннатдорчилик билдирди

02.06.2020 16:06:25

Сизга маълум, пандемик карантин шароитида мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташкил этилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига хайрия ёрдамлари кўрсатилиб келинмоқда. Сардоба сув омборидаги тошқин эса ижтимоий ҳимоя ва ҳомийлик кўмакларини янада кучайтиришни тақозо этди. Турли ташкилотлар ва аҳоли вакиллари бу борада ўз иштирокларини кенгайтирганлари айни муддаодир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ташкил этилган “Сардоба сари саховат карвони” акцияси орқали ҳам қийин вазиятда қолган юрдошларимизга қўлдан келганча ва сидқидилдан ёрдам кўрсатилмоқда. Мазкур акция Республикамиз бўйлаб кенг қулоч ёзгани қувонарли ҳол, албатта.

Жумладан, тошқиндан кейинги фавқулодда вазиятда Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманига жойлаштирилган сирдарёликларга партия фаоллари томонидан саховат кўрсатилди. Партиянинг вилоят ва туман Кенгашлари томонидан кийим-кечак, кўрпа-тўшак, уй-рўзғор буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва антисептик воситалар етказиб берилди.

Шароф Рашидов тумани ҳокими М.П. Холбутаев томонидан “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров номига хат йўлланиб, унда мазкур инсонпарварлик ёрдамлари учун миннатдорчилик изҳор этилган.

Ўз ўрнида, партия жамоаси ҳам ҳокимлик эътиборидан мамнунлигини, эл-юрт фаровонлиги йўлидаги фаолиятда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдиради.

 

Бахром БУРХАНИТДИНОВ,

“Сардоба сари саховат карвони” лойиҳаси координатори

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+