Турнирда “Адолат” жамоаси фаол иштирок этди

26.02.2024 16:02:17

Мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлар, уларни иқтидор, истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариш ҳамда оила ва жамият ҳаётидаги ўрнини тобора юксалтириб боришда хизмат қилмоқда.

Хусусан, 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишлаб, Урганч давлат Университетида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал турнирининг ҳудудий босқичи ҳам ана шу мақсадларни ўз ичига олди.

Тадбирда вилоятда фаолият юритаётган таълим ва тиббиёт масканлари ҳамда кўнгиллилардан таркиб топган 50 та жамоа иштирок этди.

Шулар орасида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгашининг 6 нафар аёллардан ташкил топган “Адолат” жамоаси ҳам фаолликни қўлдан бермади.

Манзура Назарқулова, иштирокчи:
- “Заковат” интеллектуал турнири ҳудудий босқичида партиямиз шаънини ҳимоя қилганимдан хурсандман. Савол-жавоблар давомида ўз зеҳнимизни, билим ва кўникмаларимизни синовдан ўтказдик, жамоамиз билан ҳамжиҳатликда берилган саволларнинг аксариятига фаоллик билан жавоб бердик. Келгусида турнирга пухта тайёрланиб, ғолибликни қўлга киритишни мақсад қилдик. Фаол иштирокимиз учун партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши томонидан "Ташаккурнома" билан тақдирландик.

 Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+