Уйма уй мулоқотлар доирасида

04.02.2020 17:02:13

Сўнгги йилларда аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизм ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Маълумки, фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилашга ҳисса қўшиш Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг сайловолди дастурида устувор вазифа сифатида эътироф этилган.

Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида партия Муйноқ тумани Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари туманда жойлашган маҳаллалардаги хонадонларда бўлиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш билан бирга аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиб бориш мақсадида маҳаллий тиббиёт муассасалари билан ҳаморликни йўлга қўйган.

Ўтган ҳафтада ишчи гуруҳ аъзолари Муйноқ туманидаги  “Ҳоким ота” ОФЙ ҳудудида бўлган учрашувда партия фаоллари тиббиёт ходимлари билан биргаликда маҳаллада истиқомат қилаётган нуронийларнинг уйларига ҳам бориб, уларнинг ҳолидан хабар олиб, шифокор кўригидан ўтказишди.

Турланов Зарипбай, “Ҳоким ота” ОФЙни ҳудудидаги Дўстлик қишлоғида истиқомат қилувчи I гуруҳ ногирони:

-Ёш ўтган сайин соғлиқнинг қадрига етиб, саломатлигинг ҳақида кўпроқ ўйлай бошлар экансан. Маҳалламиздаги поликлиника шифокорлари, ҳамширалари барака топсин соғлиғимдан мунтазам хабар олиб туришибди. Айниқса “Адолат” СДП ходими, туман Кенгашига маҳалламиздан сайланган депутатимиз Светлана Баҳритдинова ва ҳамшира билан келиб ҳолимдан хабар олгани мени жуда қувонтирди. Сабаби биз каби саломатликнинг  қадрини билиб  яшаётганлар учун фақат эътибор зарур. Мен партиянинг бундай эътибори учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.      

Касалликни даволагандан унинг олдини олган афзал, дейди халқимиз. Шу боис партиямиз томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, тиббий маданиятни шакллантириш юзасидан олиб бораётган ишлари самарасида фуқароларнинг тиббий маданияти, ўз саломатлигига эътибори янада ошмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+