Улуғнорда саломатлик юриши

16.02.2024 10:02:30

Жамоатчиликнинг тиббий маданиятини юксалтириш ва соғлом турмуш тарзи тарғиботи Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг бош мақсадларидан бири. Шундан келиб чиқиб, партиядошларимиз “Саломатлик йўлида бирлашайлик!” шиори остида тарғибот ишларини олиб бормоқдалар.
Улуғнор туманидаги Келажак маҳалласига юқоридаги шиор билан кириб борган андижонлик “адолатчилар” фуқаролар орасида соғлом яшаш асослари, тўғри овқатланиш ва спортнинг инсон саломатлигини мустаҳкамлашда тутган ўрни юзасидан тушунча бердилар. Дори воситаларидан шифокор кўрсатмаси асосида фойдаланишга чақирдилар.
Мукаррамхон Қодирова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Улуғнор туман кенгаши раиси:
- Сафимизда тиббиёт ходимлари кўпчиликни ташкил этади. Бу жамоатчилик билан ишлашимизда ижобий самара беряпти. Бугун кексалар ва имконияти чекланган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилди. “Ёш куч” кўча, 4-уйда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Қурбонали Сўпиев ва унинг оиласидагилар ташрифимиздан қувонди. Бемор тиббий кўрикдан ўтказилди ва шу куннинг ўзида керакли муолажалар бошланди.
Андижонлик “адолатчилар”нинг соғлом ҳаётга қаратилган юриши давом этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+