Умумхалқ хайрия ҳашари ҳамжиҳатликда ўтказилди

20.03.2024 09:03:12

Республикада “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, қишлоқлар, маҳаллалар, ташкилот ва муассасаларда “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашида ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кўтаринки руҳда ўтмоқда. Эрта тонгдан аҳил жамоа аъло кайфиятда ва ҳамжиҳатликда ҳашар ишларига фаол қатнашди.


Ҳашар доирасида Нукус шаҳрининг «Дўстлик уйи» ҳудудида жойлашган кўкаламзорлаштириш учун мўлжалланган ерга «Маҳалламга 10 туп дарахт — менинг туҳфам” шиори остида 30 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазишиб, савобли ишга ўз ҳиссаларини қўшишди. Хайрли иш фақатгина байрам кунлари эмас, балки ҳар куни қилиниши керак. Чунки, она табиатни асраш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+