Урганч туман Кенгаши сессиясига масала киритилди

08.04.2024 14:04:35

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишда барча сиёсий партиялардан сайланган депутатлар, туманда фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Урганч туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан “Туманда партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда ўрганиш натижалари тўғрисида”ги масала кун тартибига киритилди.
Партиянинг сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, партия Сиёсий Кенгашининг Ижроком йиғилишининг 27-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида партиянинг Урганч туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан туман ҳудудидаги кўчалар, ташкилот ва муассасалар атрофларининг ободонлиги, атроф-муҳитни тозалигига риоя қилиш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш каби бир қатор амалга оширилган ишлар ҳамда мавжуд муаммолар юзасидан олиб борилган ўрганишлар юзасидан Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари - Жасур Матниязовнинг ахбороти тингланди.


Қизғин кечган савол ва жавоблар, фикр ва мулоҳазалардан сўнг қуйидагича қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан ҳаётга татбиқ этиб келинаётган -“Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида Урганч туманида амалга оширилган ва олиб борилган ўрганишлар натижалари тўғрисидаги туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Жасур Матниязовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.


Маҳаллалардаги кўчаларнинг ободончилиги талаб доирасида эмаслигига Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарларининг эътибори қаратилди ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари ўзлари фаолият юритаётган ҳудуд тозалигига эътибор қаратиш ва бошқа тегишли йўналишлар бўйича ҳамда мазкур масала юзасидан махсус дастур ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.
Аҳоли ўртасида чиқиндилар билан боғлиқ масалалар юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, бу борада маҳаллалардаги ёши улуғ ва халқ орасида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган инсонлар ҳамда маҳалла фаоллари кўмагидан фойдаланиш, аҳоли томонидан чиқиндилар билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар содир этилганда айбдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда, атроф-муҳитга келтирган зарари учун жаримага тортиш ва жамоатчилик орасида муҳокама этиш чорасини кўриш, Хоразм вилоят Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Урганч тумани бўлими бошлиғи ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари зиммасига юклатилди.
Мазкур қарор ижросини назорат қилиш учун халқ депутатлари Урганч туман Кенгашининг доимий комиссиялари масъул этиб белгиланди ва қарор ижроси амалиётга йўналтирилди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+