Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди

14.01.2024 12:01:06

"Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остидаги "Маҳаллада дув-дув гап" маънавий-маърифий тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Фарғона вилояти Тошлоқ туманида ҳам кенг нишонланди.
Тошлоқ тумани марказида офицер, сержант ва аскарларнинг оркестр садолари остидаги ҳарбий паради бўлиб ўтди. Шундан сўнг, Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири 2-умумтаълим мактабида давом этди. Концерт дастурлари, кўргазмали спорт ўйинлари ташкил этилиб, ҳарбий қурол-аслаҳалар намойиши байрам иштирокчиларида жуда катта таассурот қолдирди.


Байрам тадбирида ёшлар, мудофаа ҳамда ички ишлар бўлимлари, прокуратура ходимлари, ҳарбийлар, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Дастлаб, туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев сўзга чиқиб, барчани 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 32 йиллик байрами билан самимий муборакбод этди. Мамлакатимизда миллий армиямиз изчил ривожланиб бораётгани, унинг жанговарлик салоҳияти ортиб, мудофаа қудратимиз мустаҳкамланаётгани, халқимизнинг осойишта ҳаёти таъминланаётганини таъкидлаб ўтди.


Тадбирда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси, халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси - Зокиржон Раҳманов ҳамда Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари - Маъсуджон Сулаймонов сўзга чиқиб, барчани байрам билан табриклашди.
Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида миллий мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, чегараларимиз дахлсизлигини сақлаш, фуқароларимизнинг тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар таъкидлаб ўтилди.
Тадбирда бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ҳамда меҳнат фахрийлари туман ҳокимининг ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.
Шундан сўнг, байрам тантаналари санъаткорларнинг ватанни мадҳ этувчи, мардлик ва жасурликни улуғловчи концерт дастури билан давом этди.


Саидумархон Валиев,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошлоқ туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+