Ватан ичра муқаддас макон

22.12.2023 12:12:20

Партия Шўрчи туман “Аёллар қаноти” Кенгаши томонидан тумандаги “Оқкамар ” маҳалласида жойлашган 1-сонли касб-ҳунар мактабида “Оила муқаддас қўрғон” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партия туман Кенгаши ва “Аёллар қаноти” Кенгаши фаоллари, депутатлар, БПТ фаоллари ва мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар оила – жамиятнинг асосини ташкил этувчи бўғин эканлигини, у кишилик жамиятида инсоний орият ва номусни англаш, шу туйғуларни шараф ва ғурур қадар идрок этишнинг ҳосиласилиги, оила қанча мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунча мустаҳкам бўлиши хусусида тушунтириб ўтдилар.

Сарвиноз Эргашева, “Оқкамар” маҳалласи хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси, тадбир иштирокчиси:

— Оиланинг мустаҳкамлиги фақат ижтимоий-иқтисодий омилларгагина эмас, балки маънавий омилларга ҳам чамбарчас боғлиқдир. Бинобарин, ўзбек оилалари маънавиятининг тарихий асосларини оила ва жамият, оилада маънавий муҳит ва унинг соғлом бўлиши муҳим аҳамият касб этиб, бунда оилавий анъаналарнинг аҳамияти катта.

Оила мустаҳкамлигини таъминлашда тажрибали, кўпни кўрган отахон ва онахонлар ўгити, пурмаъно насиҳатлари, уларнинг ибратли ҳаёт тарзи ҳам муҳим ўрин тутади. Шу жиҳатдан олганда, жамиятда юзага келаётган янги оилаларга улар турмуши ибрат бўлса, тажрибасидан ўрганишса, ўйлаймизки, оила янада мустаҳкам ва вояга этаётган фарзандлар тарбияли бўлади. Бинобарин, оила қўрғони маънавий етуклик ва бой тажриба асосида янада мустаҳкамланиб борилади

Оила ҳақида гапирар эканмиз, аввало, оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи эканини тан олишимиз даркор.

Тадбир давомида иштирокчи ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар олишди.

Анзура Қудратова,

Партия Шўрчи туман “Аёллар қаноти” Кенгаши фаоли.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+