Ватан келажаги - ватанпарвар ёшлар қўлида

24.11.2020 15:11:45

Бугун мамлакатимиз ёшлари томонидан эришилаётган улкан ютуқлар замирида истиқлолнинг илк йилларидан бошлаб ёшлар тарбияси, таълими, умуман, кадрлар тайёрлаш тизимига алоҳида эътибор қаратилгани мужассам. Мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор, уларга давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик миқёси йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Мамлакатда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилмоқда. Хусусан, бугунгача парламент томонидан ёшларга оид 40 дан зиёд қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, 30 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация қилинган. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан айни даврда инсоният тарихидаги энг кўп ёшлар қатлами билан яшаётганимизни инобатга олган ҳолда БМТ минбарида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилиш таклифи илгари сурилгани ҳам халқаро ҳамжамият томонидан илиқ қаршиланди. Ўзбекистон раҳбари бунга асос қилиб, бугун дунё миқёсида ёшларнинг сони икки миллиарддан ортиб кетгани, халқаро терроризм ва эсктремизм шиддат билан ўсиб бораётган бир пайтда ёшларга ҳимоя зарурлигини муҳим омиллар сифатида асослаб берди.

Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси “Ёш адолатчилар” қанотининг IV- ҳисобот-сайлов  конференциясида ҳам ўтган 5 йил муддатдаги фаолияти сарҳисоб қилинди, конференцияда партиямиз томонидан ёшлар билан биргаликда амалга оширилган ишлари юзасидан маърузалар тингланди. Маърузалар иштирокчилар томонидан муҳокама қилинди. Бу орқали эришилган ютуқлар, шу билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ҳам айтиб ўтилди ва истиқболда бу камчиликларнинг олдини олиш ва эришилган ютуқлардан-да каттароқ марраларни кўзлаб партия олдига бир қанча мақсадлар қўйилди.  Келгуси беш йил учун ишлаб чиқилган “Ҳаракатлар дастури” қабул қилинди.

Дастурда асосан мамлакатимиз ёшларга билан партиямиз ҳамкорлигида кенг ислоҳотлар ўз ўрнини топган.  Партиямизнинг барча фаол ёшлари янада катта шижоят ва интилиш билан янги марраларни забт этиши учун туманимиз Кенгаши ташаббуси билан ташкил топган “Ёш адолатчи журналистлар” клуби аъзоларининг билан биргаликда янги лойиҳалар устида янги амалий ишлар қилишимиз кераклигига амин бўлдим. Бугунги кунда биз ёшлар учун яратилаётган имкониятларнинг бардавомлиги бизни янада кучга тўлиб фаолият олиб боришга ундайди ва шубҳасиз шу азиз ва муқаддас юртга муносиб фарзандлар эканимизни бир тану бир жон бўлиб амалга оширишга ундайди.

 

Тоҳир ЎСАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Пастдарғом туман “Ёш адолатчилар” қаноти раиси,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+