Ватанимиз байроғи — фахримиз, ғуруримиз

20.11.2020 10:11:42

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Сабаби ҳар бир инсон онгу шуурига Ватанимиз рамзларига нисбатан чуқур ҳурмат туйғуларини сингдириш, умуммиллий ва эҳтиром тимсоллари бўлган байроқ, герб ва мадҳиямизни улуғлаш ва ардоқлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

Ушбу давлат рамзларидан бири Ўзбекистон Республикасининг «Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни 1991 йил 18 ноябрь куни қабул қилинди ва шу кундан бошлаб Давлат байроғи қабул қилинган кун миллий ифтихоримиз сифатида катта тантана билан нишонланиб келинмоқда.

Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи муқаддас белгидир. Республикамиз давлат рамзлари халқимизнинг шон- шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз ифодасидир.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи мамлакатимиз ҳудудида илгари мавжуд бўлган қудратли салтанатлар байроқларига хос бўлган энг яхши анъаналарни давом эттирган ҳолда республика табиатига хос хусусиятларни, халкимизнинг миллий ва маданий ўзлигини ҳам акс эттиради.

Бундан ташқари республикамиз давлат байроғидаги рамзлар юртимиз ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг анъаналарини ўзида мужассамлаштирган.

Умуман олганда давлат байроғи бизнинг ўтмишимиз, бугунги кунимиз ва келажагимиз рамзидир.

Токи байроқ бор экан, миллат бор, давлат бор, Ватан бор. Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлса ҳам, қандай натижаларга эришса ҳам, Ватан байроғини ардоқлайди. Чунки байроқ — ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзидир!

Байроғимиз ҳамиша ҳилпираб тўрсин!

 

Рахмет ИБРАГИМОВ,

Халқ депутатлари Нукус шаҳар

Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+