Ватанпарвар, илмли ёшлар юрт корига ярайди

22.01.2024 15:01:14

   Давлатимиз томонидан ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларни ҳаётга мустақил қадам қўйишлари, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун зарур шароитлар тизимли йўлга қўйилган.
   Хусусан, 2024 йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши замирида ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш ва ёшлар билан ишлаш тизимини янада ривожлантириш борасида олдимизда турган муҳим ва улкан вазифаларни белгилаб берди.
     Боқувчисини йўқотган оила қизлари ҳамда отасининг ногиронлиги бўлган қизлар олийгоҳга кирган бўлса, уларга контракт тўлов пули Давлат томонидан тўлаб берилаётгани ва магистрликда ўқиётган хотин-қизларга бепул ўқиш имконияти берилгани, келгуси авлодни маънавиятли-маърифатли ва илмли бўлиб етишишларида аҳамияти катта бўлмоқда.
   Ёшларга оид давлат дастурлари доирасида уюшмаган ва ишсиз ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиш орқали ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш вазифаларини тўлақонли амалиётга жорий этилиши натижасида бугунги кун талабига жавоб берадиган рақобатдош кадрлар бўлиб етишишига эришилаётгани ёшлар давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватланаётганлигида ўз ифодасини топмоқда.
   Шу ўринда, “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастурида ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслари ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳаётга татбиқ этилишида ва самарадорлигини оширишда ўрни муносибдир.
   Партия томонидан ”Ватан келажаги ёшлар қўлида”, “Таълим сифати — партия эътиборида”, “Ёшлар саломатлиги — партия эътиборида” “Бир адолатчи юз аёлга ҳимоячи”, “Ҳар бир адолатчи — маҳаллада тарбиячи”, “Бир ойда бир иш ўрни”, “Биз вайронкор ғояларга қаршимиз!» каби ўнлаб лойиҳалар доирасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳамда ҳар йили анъанага айланиб, ёшлар эътиборини тортиб келаётган — “Конституция билимдони” кўрик-танлови ёшларни ватанпарвар, илмли, юрт корига ярайдиган комил инсонлар бўлиб шаклланишлари ҳамда уларни мамлакатимиз тараққиётидаги масъулияти ва ўрнини ошириш каби қатор ижобий натижаларга эришиш имконини беради.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+