Ватанпарварлик даъвати

06.01.2021 17:01:50

“Адолат” СДП Қибрай тумани Кенгаши ташаббуси билан туманнинг чекка ҳудудларидан бири “Шарқ” маҳалласида жойлашган 34-мактабда “Янгича Ўзбекистон - янгича дунёқараш” шиори остида тадбир ўтказилди.

Унда “Qibray sadosi” газетаси ижодий ходимлари ва шоир-ёзувчилар, жамоатчи мухбирлар иштирок этиб, ўқувчиларни ўз ижодий намуналари билан таништирдилар.

Тадбирда миллий армиямизнинг ташкил топиш тарихи, ўтган йиллар давомида ҳукуматимиз томонидан Қуролли кучларга қаратилаётган эътибор, қисқа муддат ичида профессионал армияни шаклланганлиги, ҳарбийларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз борди. Хусусан, ҳарбий хизматни намунали ўтаб қайтган ёшларга берилган имтиёзларнинг аҳамияти ҳақида ҳам фикр билдирилди. 

Бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли кучларини ҳар томонлама кучайтириш, уларни замонавий моддий-техник база билан таъминлаш, Ватанимиз тинчлигини асраш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. 

Тинчликнинг қадр-қимматини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Зеро, осойишта юртдагина тараққиёт бардавомдир.

Тадбир якунида Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутати, газета бош муҳаррири Гулнора Аҳмедова мактабда ўқувчиларга малакали таълим-тарбия бериш учун яратилган шароитлар билан танишиб, мактаб кутубхонаси учун мумтоз, миллий ва жаҳон адабиётларидан ташкил топган китоблар жамламасини тақдим этди.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+