Вазифалар белгилаб олинди

04.01.2024 10:01:42

2024 йилнинг 3 Январь куни Ўзбекистон «Адолат» СДП Наманган вилоят Кенгашининг дастлабки йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғишни вилоят Кенгаш раиси Исроилжон Жўраев олиб борди. Унда бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик масаласи, бошланғич партиялар билан ишлаш, ижро интизоми, бадаллар тўлови, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, сессияларга сўровномалар киритиш, доимий комиссиялар фаолияти ва партия нашри бўлмиш «ADOLAT» ижтимоий-сиёсий газетасига обунани ташкил этиш каби қатор масалалар кўриб чиқилди.
Партия томонидан белгилаб берилган топшириқларни ўз вақтида бажарилишида шаҳар ва туман Кенгашларига янги кураторлар тайинланди.
Йрғилишда вилоят Кенгаши раиси ўринбосарлари Баҳодир Болтабоев, Ёрқиной Ҳожиматова сўзга чиқиб, ўз таклиф-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. 

"Адолат" СДП

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+