XII Пленум ўтказилди

31.01.2024 17:01:48

   Жорий йилнинг 31 январь куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан партия ҳамда депутатлик гуруҳларининг 2023 йил фаолият якунларига бағишланган XII Пленуми ўтказилди. Унда партия Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари, депутатлар, фаол аъзолар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
   Пленумда сўзга чиққан Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси в.в.б Мухаррам Дадахўжаева таъкидлаганидек, шаҳар Кенгаши томонидан 1 июнь — “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”, 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни ҳамда 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Бор меҳримиз сенга, болажон!» шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказилган.
   Шунингдек, партиянинг “Аҳоли – хавфсиз дори-дармон учун” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри туманларида саволнома бўйича қалбаки ва сифатсиз дори-дармонларнинг сотувига чек қўйиш, дори воситаларининг нархлари бўйича тафовут ҳолатлари ўрганиш каби муҳим тадбирлар ўтказилган.
   Ҳисоботда қайд этилганидек, 2023 йилнинг ноябрь ойида фуқаролар саломатлик билан боғлиқ яна бир муҳим тадбир “Қандли диабетга қарши курашиш ҳафталиги”га бағишлаб, Кенгаш томонидан Миробод тумани учувчилар шаҳарчасида, шаҳар эндокринология маркази мутахассислари билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари ва бошқа бирламчи касалликларни олдини олиш бўйича тадбир бўлиб ўтди.


   Аёллар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш борасида Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинаётганлиги маърузада алоҳида қайд этиб ўтилди.
   Амалга оширилган самарали тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида ҳозирги кунда шаҳар Кенгаши жами аъзоларининг 8 865 нафари (36 %)ни хотин-қизлар, 15 022 нафари (61 %)ни ёшлар ташкил этмоқда. Аҳамиятлиси, 2023 йил давомида жами қабул қилинган 4 823 нафар партия аъзосининг 1 872 нафарини хотин-қизлар ташкил этган.


   Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда депутатларимиз ҳамкорлигида амалга оширилган тадбирлар ва учрашувлар давомида “Аёллар дафтари”га киритилган 300 нафардан ортиқ хотин-қизларга амалий ёрдамлар кўрсатилган.
   Шу билан бирга, “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида хотин-қизларни турли хил тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоялаш мақсадида “Аёлларни зўравонликлардан ҳимоялаймиз”, “Аёл ҳуқуқларини таъминлаш — тенглик тамойилининг муҳим омили” каби мавзуларда жами 60 марта учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилиб, уларда 1000 га яқин хотин-қизлар иштирок этган.
   Маърузада қайд этилганидек, партия томонидан ёшлар масаласида ишлаб чиқилган партиявий лойиҳалар “Ватан келажаги ёшлар қўлида”, “Таълим сифати-партия эътиборида”, “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик”, “Ёшлар саломатлиги-партия эътиборида”, “Бир ойда бир иш ўрни”, “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур”, «Тозалик-соғлом ҳаёт мезони!», “Биз коррупцияга қаршимиз” каби лойиҳалари доирасида жами 64 та тадбирлар ўтказилган.


   Таъкидланишича, ҳисобот даврида барча туман Кенгашлари томонидан амалга оширилган ишлар мониторинги юритилиб, улар асосида фаолиятлари мувофиқлаштирилди. Бундан ташқари мамлакатимиз ва жаҳон сиёсий майдонида содир бўлган муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар тўғрисида маълумотлар тайёрланиб, партия йиғилишларида таҳлил қилиб борилган.
   Партиянинг 2023 йилга мўлжалланган дастурига асосан мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиш орқали электоратимиз манфаатларини янада самарали ҳимоя қилиш ва сайловчилар ишончини қозонишга қаратилган устувор вазифалар бажариб келинмоқда.
   Бундан ташқари, Пленумда ташкилий масала кўрилиб, унда шаҳар Кенгашининг раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи Мухаррам Дадахўжаева Эсануллаевна партия Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимига тасдиқланди.
   Пленумда сўз олганлар, Ўтган даврда Мухаррам Эсануллаевна партиямиз тизимида турли лавозимларда намунали фаолият олиб бориб, ўзининг ташкилотчилик ва етакчилик қобилиятлари билан партиядошларимиз ва кенг жамоатчилик орасида ўзига хос обрў-эътиборга эга бўлиб келаётганлигини, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатлик даврида эл-юрт дарди билан яшайдиган жонкуяр халқ вакили сифатида сайловчилар ва партиядошларимизнинг эътирофларига сазовор бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
   Маърузачилар томонидан таъкидланганидек, келгусида партиямизнинг барча даражадаги бўғинлари, шу жумладан, Тошкент шаҳар Кенгашининг чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларни самарали ташкил этишда янада ижобий натижаларни қайд этишида партия Кенгашининг барча тизимларимизда ишни пухта ташкиллаштириш, партия кадрлари ва фаолларининг мақсадли ва самарали фаолият кўрсатишларини таъминлаш лозим.
   Шунингдек, эндиликда олдимизда турган устувор вазифа жорий “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид белгиланган чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш ва бу борадаги ишларни ҳар томонлама кучайтиришдан иборатдир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+