Янги имкониятлар сари дадил қадам

18.08.2020 12:08:16

Куни кеча бўлиб ўтган «Ёшлар-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари» мавзусидаги Самарқанд форумида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенция лойиҳаси экспертлар ва ёшлар вакилларининг муҳокама марказида бўлди.

Ўзбек ёшлари вакиллари ҳам мазкур конвенцияни такомиллаштириш бўйича ўз фикр ва таклифларини билдиришди.

Барча давлатлар қатори бизнинг мамлакатимизда ҳам ёшлар ҳамиша диққат марказда бўлиб, ёшларга кўпроқ эътибор берилаётганлиги, айниқса, пандемия даврида уларни қўллаб-қувватланаётганлигини таъкидлаш лозим.

Хусусан, мамлакатимиз тарихида янги тузилма Ёшлар Парламентининг ташкил этилиши ҳам ёшларга, бизга бўлган алоҳида эътиборни ва ишончни англатади.

Президентимиз Форум иштирокчиларига йўллаган мурожаатида таъкидлаганидек «Аҳолисининг ярмидан зиёдини ёшлар ташкил этадиган Ўзбекистонда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган».

Ёшлар жамиятидаги ушбу сиёсий жараёнлар келгусида ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга, ҳар бир навқирон инсон жамиятда муносиб ўрин эгаллашига замин яратади. Айниқса, конвенциянинг асосий вазифаларига: Ёшлар хуқуқлари тўғрисидаги   БМТ Конвенцияси ёшларга нисбатан давлат  сиёсатининг мақсадлари, устуворликлари  ва ёшларнинг ривожланиш имконятилари ва муаммолари юзасидан давлатлар олдига турган масалаларга ва имконятларга биргаликда жавоб излашга чақирилиши, ёшларга оид сиёсат субъектлари учун узоқ муддатли ривожланиш йуналишларини, шунингдек, ёшлар дастурлари лойихалари, ёшлар жамоат бирлашмаларидан ва ёшларга оид сиёсат инфратузулмасига йўналтирилган инвестициялар кўрсатилиши биз ёшлар учун  катта имконият хисобланади. Бу имконят эса нафақат биз Ўзбекистон ёшларига ва бутун дунё ёшларига берилган имкониятдир.

Мазкур БМТ Конвенциясининг ўзига хос яна бир аҳамияти шуки, унда ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб соҳаларини тартибга солишга тааллуқли халқаро ва миллий тажриба ҳисобга олинганлиги ҳамда ушбу ҳужжат ёшларнинг эҳтиёжларини қондиришидир. Бунда ёшларнинг салоҳиятларини, ҳуқуқлари, эркинликлари ва энг мақбул манфаатларини жамики хилма-хил кўринишларида ва бутун дунё миқёсида кафолатлаш мақсадида халқаро, минтақавий ва миллий даражалардаги саъй-ҳаракатларни янада кучайтиришга қаратилганлиги катта аҳамиятга эга.

Форум давомида Шотландия, Тожикистон, Арманистон, Ҳиндистон ва бошқа давлатлар вакиллари ҳам конвенция моддалари бўйича ўз мулоҳазаларини билдиришди.

Самарқанд форуми якунида "Ёшлар-2020: глобал бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари" номли Самарқанд резолюцияси қабул қилинди.

Самарқанд резолюциясида, Ёшлар ҳуқуқлари бўйича  ёшларнинг ҳуқуқларини халқаро конвенция доирасида биргаликда иш олиб бориш ҳамда шунингдек халқаро аҳамиятга эга тавсиялар қайд этилганлиги бизнинг дунё ёшлари билан ҳамкорлик қилишимиз учун янги имкониятлар эшигини очади. Бундан ташқари, Самарқанд форуми якуний ҳужжатидан давлатларга бир қатор чақириқлар ҳам ўрин олган.

Мухтасар айтганда, "Ёшлар-2020: глобал бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари" номли Самарқанд резолюциясининг қабул қилиниши ҳозирги замон давлатларининг ривожланиши билан боғлиқ барча жараёнларда ёшларнинг ташаббусларини қўллаб қувватлаш зарурлигини ўзида намоён этади.

Сардор ОЧИЛОВ,

 Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси хузуридаги

“Ёшлар парламенти” аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+