Янги йил байрами “Адолат” билан файзли

28.12.2023 09:12:10

Янги йил – энг узоқ кутилган ва севимли байрамдир. Айниқса, бу байрамни жажжи болажонлар катта ҳаяжон билан қарши олишади. Бу албатта, янги йил арчаси, қорбобо, турли совғалар ҳамда кўтаринки кайфият остидаги ўйин-кулгилар билан боғлиқ.
Яқинлашиб келаётган мазкур байрам муносабати билан жойларда турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Хусусан, “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Мақсуд Ҳамидов, партиянинг Бухоро шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Абдурауф Аҳмедовлар томонидан Вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасининг Онкологик ва Гематологик диспансери болалар бўлимида “Янги йил байрами “Адолат” билан файзли” номли тадбир ташкил этилди.

Мазкур тиббиёт марказида даволанаётган болажонларга партия ҳамда депутатлар томонидан совғалар улашилди.

Узоқ вақтдан буён даволаниб келаётган хаста болажонларни бу йилги янги йил эсда қоларли бўлиши учун партиямиз томонидан ташкил этилган мазкур хайрия акцияси нафақат болажонлар балки уларнинг ота-оналари, яқинларининг кўнгилларига байрамона кайфиятни олиб кирди десак муболаға бўлмайди. Ушбу хайрия акцияларимиз бемор болажонларнинг хотирасида унутилмас саҳифага айланиб қолди.
Шу каби хайрия акцияси Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалли болалар бўлимида даволанаётган болажонлар қалбига қувонч улашиш билан давом этди.

Акция мазкур тиббиёт марказининг болалар бўлимида ҳам ўтказилди. Ушбу тадбирда “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши фаоллари, халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Хуршида Каримова, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокор ва ҳамширалари ҳамда шунингдек, даволанаётган болалар кўчма “Яшил арча” атрофига жам бўлишди.

“Янги йил байрами “Адолат” билан файзли” шиори остида ўтказилган “Кўчма арча” тадбири бемор болажонлар юзларида табассум югуришига сабабчи бўлди.

Моҳигул Раҳимқулова
“Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+