“Янги йил- янги орзулар”

27.12.2023 15:12:15

Янги йилни барча болажонларимиз чексиз орзу ва умидлар билан қарши оладилар. Айниқса, қалбининг туб –тубида тенгдошлари қатори эмин –эркин ўйнаб-кулиш, таълим олиш ва энг муҳими, тани-жони омон юриш орзусидаги ўғил-қизларнинг янги йилдан истаклари бисёр.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий –амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида даволанаётган ўнлаб ўғил қизлар “Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева бошчилигида Халқ депутатлари Тошлоқ ва Данғара туман Кенгашлари депутатлик гуруҳи аъзолари C. Собирова, Р. Якубжоновлар ҳамда Фарғона шаҳридаги “Бек ота” фермер хўжалиги мутасаддилари билан ҳамкорликда уларга Янги йил совғалари топширилди.

Дунё мўъжизаларга бой, — дейди “Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева. Ишончимиз комилки, Янги йил ўзининг мўъжизалари билан барчаларингизга қувонч олиб келади.

Янги йил байрам йўқловлари шунингдек, Фарғона вилоят эндокринология марказида ҳам давом этди. Бу ерда ҳам малакали шифокорлар томонидан даво муолажалари олиб борилаётган ўғил-қизларга ҳомийларнинг Янги йил совғалари топширилди.

-Бу йилги янги йил менга чексиз қувончлар олиб келишига ишонаман,- дейди шифохонада даволанаётган Барнохон исмли қиз. Узоқ вақтлардан буён дард билан курашиб яшайман. Ҳар йили янги йилдан соғлик ва омонлик олиб келишини тилайман. Бугунги меҳмонларнинг ташрифи, уларнинг илиқ сўзлари юрагимга нур бағишлагандек бўлди. Мен барча инсонларга янги йилда мустаҳкам соғлиқ тилайман.

Адолатчиларнинг яна бир йўқлови ўзига хос шодиёналарга бой бўлди. Фарғона вилоят Қўғирчоқ театри жамоаси билан Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази онкогематология бўлимида ташкилланган тадбир иштирокчилари ҳузурида Қорбобо ва Қорқиз, эртак қаҳрамонларининг ҳозир бўлиши, улар томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари уларга олам –олам қувонч бахш этди.

Мазкур бўлимда ҳам болажонларга партия томонидан ҳозирланган янги совғалари топширилди. Тилагимиз, янги йил барчага қувонч ва шодлик, энг муҳими, мустаҳкам соғлик ато этсин. Янги йил байрами муборак бўлсин, азиз болажонлар!

 

“Адолат” СДП
Фарғона вилояти Кенгаши
   Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+