Янги йилга янгича дунёқараш ва дадил қадамлар билан

20.12.2022 20:12:40

Янги ғоя ва янгича дунёқараш мамлакатнинг ривожланиши, ватан истиқболи ва халқимизнинг фаровонлигига дахлдор янги марраларни, амалий натижаларни белгилаб бериши аниқ. Ўз ўрнида пухта ўйланган мақсад ва шунга мувофиқ ҳаракат бўлмаса, истиқболли режаларни амалга ошириш мушкул.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бугун Олий Мажлисга ҳамда халқимизга йўллаган Мурожаатномаси ҳам айнан шу каби эзгу мақсадларга йўналтирилганлиги билан аҳамиятли.

Мазкур Мурожаатномада илгари сурилаётган масалалар давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини янада ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, айниқса, тараққиётимизнинг янги босқичи учун долзарб вазифаларни белгилашни назарда тутади.

Шу билан биргаликда, 2023 йилни мамлакатимизда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилинганлиги ўз навбатида, келажак авлодни қўллаб-қувватлаш, уларга янг-янги имкониятлар яратиб беришга янада юксак эътибор қаратилишини кўрсатмоқда.

Қолаверса, Президентимизнинг Мурожаатномаси давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини янада ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилгани, айниқса, тараққиётимизнинг янги босқичи учун долзарб вазифаларни белгилаб бергани билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Таъбир жоиз бўлса, Мурожаатнома ҳақиқий маънода халқона мурожаат бўлди. Чунки унда одамларнинг дарди, муаммо ва камчиликлари, қарашлари, орзу-истаклари, келажакка бўлган умид-ишончи тўла ўз ифодасини топган. Эътиборлиси, Мурожаатномада вазифалар аниқ, пухта қўйилиб, бажарилиш санаси, муддати аниқ кўрсатилган.

Президентимиз Мурожаатномасини ҳаяжон билан тинглар эканман, бу шунчаки, чақириқ эмас, балки, ҳаёт учун йўлланма, тараққиёт учун қўлланма эканлигини чуқур дилдан ҳис этдим.

Ўктам ҚУРБОНОВ,

«Адолат» СДП Жиззах вилоят Кенгаши мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+