«Янги йилни янги орзулар билан»

30.12.2023 10:12:29

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан партиянинг “Саховат — беназир қадрият” лойиҳаси доирасида онкологик касалликлар билан хасталанган бемор болажонлар учун “Янги йилни янги орзулар билан” шиори остида кўчма арча байрам тадбири ўтказилди.

Янги йил байрами муносабати билан бемор болажонларга шодлик ва меҳр улашиш ва шу орқали уларнинг тезроқ соғайишлари учун маънан кўмаклашиш мақсадида ташкил қилинган мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси депутати Комунна Ирисбекова ҳомийлигида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Нукус шаҳар Кенгаши аъзолари ҳамда элимиз суйган ва ардоқлаган маданият ходимлари қатнашди ва байрам совғаларини топширишди.
Мурғаккина болажонларнинг кўнглини кўтариш ва улар қалбида янги йил шукуҳини уйғотиш мақсадида куй-қўшиқ, рақслар, Қорбобо совғалари уларга ҳақиқий байрам қувончини инъом этди.
Ўтказилган тадбир болажонларда эртанги кунга бўлган ишончни ошириш, саломатлигини мустаҳкамлашда ва янги йилда янги орзулар сари интилишига ҳисса қўшди.

Адолат СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+