Янги Ўзбекистонни ривожлантириш йўлидамиз

27.03.2024 13:03:44

Андижонда “Демократик ислоҳотлар жараёнларида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигининг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон «Адолат” СДП вакиллари фаол иштирок этди.
Бугун республикамизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ҳар биримиздан фаолликни талаб этмоқда. Бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш, жамоатчилик назоратини ривожлантириш катта аҳамиятга эга. Давра суҳбатида айни шу масалага алоҳида эътибор қаратилди. “Жамият – ислоҳотларнинг бош ташаббускори” ғояси асосида юртимизда фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва жамият бошқарувида фаол иштироки учун зарур шароит яратилгани эътироф этилди.
Қосимжон Қаюмов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:
- Ривожланиш йўлидан бораётган Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳар биримиздан бугунги кун нафаси билан яшашликни талаб этмоқда. Жамоатчилик билан ишлашда фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлиги чиндан ҳам муваффақият гарови. Шу сабаб биз ҳар бир ишда бунга эътибор қаратамиз. Чунки, барчамизнинг мақсадимиз бир - Янги Ўзбекистонни ривожлантириш. Давра суҳбати давомида амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш баробарида олдинда турган вазифалар белгилаб олинди.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият тушунилади. Фуқаролик институтлари бу ҳаракатда олдинги сафда бормоғи лозим.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+