Янги таҳрирдаги сайловолди дастур лойиҳаси талабалар эътиборида

19.01.2024 12:01:03

Маълумки, мамлакатимиз бўйлаб “Адолат” социал-демократик партиясининг янги таҳрирдаги сайловолди дастурига таклиф йиғиш жараёнлари қизғин паллага кириб бормоқда.
Партиянинг Хива шаҳар Кенгаши томонидан Хива шаҳар Туризм техникумида бўлиб ўтган сиёсий ўқув ҳам мазкур мақсадни ўз ичига олди.
Тадбирга партия фаоллари ҳамда мазкур таълим маскани ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди.
Тадбир даставвалида, партиянинг амалдаги сайловолди дастурининг ҳаётга самарали татбиқ этилгани тўғрисида бир қатор асосли мисоллар қайд этилди.
Шундан сўнг иштирокчилар томонидан таълим, тиббиёт ва бошқа соҳаларда учраётган долзарб муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама этилди.
Партиянинг сайловолди дастуридан келиб чиқиб, қатнашувчилар томонидан билдирилган таклифлар партия фаоллари томонидан ёзиб олинди ва партиянинг вилоят Кенгашига тақдим этилди.
Хива шаҳрида бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Мададжон МАҲМУДОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят, Хива шаҳар Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+