Янгиариқда   аҳоли тиббий кўрикдан ўтказиш давом этмоқда

17.10.2023 17:10:55

  Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий - амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали ҳамкорлигида   Янгиариқ туманидаги “Чакир” маҳалласида  ёшлар, катталар ҳамда  кексалар  орасида  тиббий кўрик ташкил этилиб, бир қатор  сурункали ва хавфли касалликларнинг олди олинган эди.

   Куни кеча маҳалла аҳолисининг  мурожаатига асосан, партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши раиси, РИО ва РИАТМ Хоразм филиали директори, депутат  Тохир Палванов раҳбарлигида  мазкур маҳаллада  тиббий кўрик  давом эттирилди.

    Икки юзга яқин  фуқаролар, шунингдек, 45 ёшдан юқори бўлган аёллар  Ультратовуш текшируви, гинеколог, терапевт ва бошқа йўналишдаги шифокорлар, мобил маммограф ёрдамида  тиббий кўрикдан ўтказилди.

  Тиббий кўрик доирасида партия фаоллари, депутатлари, онкологлардан иборат ишчи гуруҳ, маҳаллада истиқомат қилаётган, касалманд, ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка-ёлғизлар ҳолидан ҳабар олиш мақсадида хонадонларга ташриф буюришди.

Давронбек Зарипов, бемор:

  -Суяк емрилиши касаллиги билан кўп йилдан буён азият чекиб келаман. Ҳолимиздан хабар олиб турган давлатимиз, қолаверса, маҳалламизда тез-тез тиббий кўрикни ташкил этилишига бош бўлаётган, шу маҳаллада улғайиб камол топган, ҳозирда халқимиз саломатлиги йўлида тиним билмай меҳнат қилиб келаётган, тажрибали онколог  Тохиржон Палванов, “Адолат” партияси ходимларидан жуда миннатдормиз.  Инсонлари қадр топган юртда яшаётганимиздан хурсандмиз.

Тиббий кўрик давомида аниқланган сурункали ва хавфли касалликлар бўйича тавсиялар  ва вилоят онкология марказига йўлланма берилди.

 Янгиариқ туманининг бошқа маҳалларида ҳам тиббий кўрик давом этади.

                                                                              Замира АБДУЛЛАЕВА,

                              “Адолат” СДП  Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+