Янгиариқлик бир гуруҳ партиядош шифокорлар рағбатлантирилди

27.12.2023 15:12:11

Мамлакатимизнинг барча гўшалари қатори, Хоразм воҳамизда ҳам Янги – 2024 йил кўтаринкилик билан кутиб олинмоқда.
Партиянинг Янгиариқ туман Кенгаши ташаббуси билан 62-сонли Оилавий поликлиникадаги бошланғич партия ташкилотида “Саломатлик посбонлари партия эътиборида” мавзусида ташкил этилган тадбир партиямиз ривожига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ фаол аъзоларимизни рағбатлантиришга қаратилди.


Тадбирда партиянинг туман Кенгаши раиси Барногул Сапаева сўзга чиқиб, партиямиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ва партиямизнинг эришаётган ютуқларида тиббиёт соҳаси ходимларининг ҳам ҳиссаси эътирофга лойиқ экани тўғрисида гапирди.
Фикр ва мулоҳазалар, савол ва жавоблар қизғин тус олган тадбир сўнггида бир гуруҳ партиямиз фаоллари туман Кенгашининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Жамол Роззоқов, 62-сон Оилавий поликлиника мудири, БПТ раиси:
– Бошланғич партия ташкилотимиз ҳозирда 47 нафар аъзони бирлаштириб, партиямизнинг халқимиз орасидаги нуфузини ошиб боришида муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Туман Кенгашимиз билан ҳамкорликда партиянинг дастурий ғояларини ҳаётга татбиқ этишда фаоллик кўрсатмоқдамиз. Дилдан суҳбат жараёнида келгуси режаларни ҳам белгилаб олдик. Бугун йил якуни ҳамда байрам муносабати билан бир гуруҳ партиямиз фаоллари рағбатлантирилди. Эътибор бор жойда ривожланиш, ўсиш бўлади. Миннатдормиз.
Бир сўз билан айтганда, партиямиз томонидан олиб борилаётган бу каби саъй ҳаракатлар, партиямиз ривожи орқали мамлакатимиз тараққиёти учун хизмат қилади.
Янгиариқда байрам шукуҳи давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА, “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+