Янгиланишлар йўлида янги қадам

15.03.2024 11:03:15

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Сурхондарё вилоятида бўлиб, сурхондарёлик “адолатчилар” ва маҳаллий Кенгаш депутатлари билан учрашди. Партия раҳбари янги таҳрирдаги Конституция тарғиботи, ҳудудий партия Кенгашлари фаолиятини жонлантириш ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирларда қатнашди.
Дастлаб партия раҳбари жорий йилда Ўзбекистон “Адолат” СДП, жумладан, партиянинг Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифалар юзасидан партиянинг вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари вакиллари, фаоллар ва депутатлар билан учрашув ўтказди.
Ҳудудда партия дастурий вазифаларининг бажарилиши, лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш борасида қилинаётган ишлар ҳолати билан яқиндан танишди.


Йиғилишда партия аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, кадр лар захирасини мустаҳкамлаш, аъзолик бадаллари тушумини тизимли йўлга қўйиш, партия аъзоларининг сиёсий билимлари ҳамда фаоллигини ошириш ва бошқа устувор масалалар муҳокама қилинди.
Айтиш жоизки, бу борада партия ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудлар кесимида жойларда “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар куни” лойиҳаси доирасида партия лекторлари томонидан жами 231 маротаба сиёсий ўқувлар ташкил этилиб, бу тадбирларда 3235 нафар иштирокчи қамраб олинган. “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида эса партиянинг ишчи гуруҳи аъзолари томонидан жами 251 та маҳаллада 2395та хонадон ва хўжалик юритувчи субъектлар ўрганилган. Мазкур ўрганишларда аҳоли томонидан 234 та мурожаат келиб тушиб, улар юзасидан 80та мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилган. 70 та мурожаат мутасадди органларни жалб этиш орқали, 65 та мурожаат эса ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали жойида ҳал этилган. Партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида 76 та фуқаро ишга жойлаштирилган.
Бундан ташқари “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар билан тизимли ишлар ташкил қилиниб, бу борада мутасадди ташкилотлар раҳбарлари устидан жамоатчилик ва депутатлик назорати ўрнатилган.
Йиғилишда ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилган бу каби ишлар, ютуқлар билан бир қаторда камчиликлар, ҳали қилиниши лозим бўлган бир қатор устувор вазифалар турганлиги кўрсатиб ўтилди.
Ҳисобот даврида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларда фаолият юритаётган партия депутатлари томонидан 290 га яқин депутатлик сўровлари чиқарилиб, 196 маротаба мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилган.
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳлари томонидан вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари кўриб чиқиши учун доимий комиссияларга 44 та, сессияларга эса 41 та масала киритилган. Натижада сессия ва доимий комиссияга киритилган масалалардан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан масъул мансабдор шахсларга аниқ топшириқлар берилган ҳамда Кенгашнинг тегишли комиссияси томонидан қарорлар ижроси назоратга олиниши белгиланган.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+