Яроқсиз ҳолга келтирилган йўл учун ким жавобгар?

24.09.2019 22:09:43

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши, Муборак туман хокимлиги ҳамда туман Кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда Муборак туманидаги “Сариқ” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан сайёр учрашув ташкил этилди.

Учрашувда аҳоли томонидан кутарилган энг катта муаммо маҳалла ҳудудидаги 1,5 км лик асосий йул яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги қайд этилди.

2_2

Маҳалла фаолларининг қайд этишича, авваллари ушбу йўлнинг ҳолати бир мунча қониқарли бўлган. Аммо “Сариқ” маҳалласига туташ “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Кўхна шаҳар” маҳалласида қурилиш ишлари олиб борилаётганли муносабати билан катта юк машиналари қатнови ортгани натижасида 1,5 км лик йулнинг асфальт қопламаси яроқсиз ҳолатга келиб қолган.

Куз-қиш мавсумида ушбу йулдан болаларнинг мактабга қатнашлари имкони бўлмай қолиши тўғрисида ота-оналар гапирмаган ташкилоти, бормаган идораси қолмади.

3

Муборак туман Кенгаши депутати Р.Ибрагимов томонидан ҳолат атрофлича ўрганилганидан сўнг масала юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.

Умид қиламизки, мазкур масалага мутасаддилар томонидан тез орада эътибор қаратилади ва маҳалла аҳолисининг муаммоси ўз ечимини топади.

 

Комил САХАТОВ

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот котиби

Улашинг!