“Яшил макон” лойиҳаси Шофиркон туманида

22.11.2023 12:11:14

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимиз бўйлаб кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида юртимиз ҳуснига ҳусн қўшилиб, маҳалларимиз янада янгича чирой касб этмоқда. Лойиҳа доирасида вилоятимиз бўйлаб, партия шаҳар ва туман Кенгашлари ҳамда депутатлар томонидан маҳалла кўчалари, боғ-роғлари ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.

Куни кеча лойиҳа доирасида “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши раиси Нодира Бердиева ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Зулфия Ашурова томонидан тумандаги “Қалмоқон” МФЙ “ҳудудида амалга оширилган ишлар ҳам фикримизнинг яққол исботидир.

Маҳалла фуқаролар йиғинида партиямиз фаоллари ташаббуси билан кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда қишлоқ кўчаларининг йўллари бўйига 200 та манзарали ва 300 та мевали дарахт кўчатлари экилиб, маҳалланинг обод ва кўркам қиёфага келишида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Моҳигул Раҳимқулова,
“Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+