«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида

15.11.2022 12:11:49

 

Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси илгари сурилди.

Айни кунларда Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра жойлардаги мазкур лойиҳа бўйича ишлар давом этмоқда.

Айтиш жоизки, мазкур лойиҳа доирасида Сурхондарё вилояти бўйлаб ҳам кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирларда Ўзбекистон «Адолат» СДП вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари вакиллари ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Хусусан, партиянинг Жарқўрғон тумани Кенгаши фаоллари ташаббуси билан тумандаги «Қорақурсоқ» МФЙда «Темир дафтар»да турган фуқаролар хонадонларига 50 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.

Очил Жиянов, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати:

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида туманимизда ҳам ҳудуд иқлим шароитига мос бўлган кўчатлар экиш ишлари қизғин ташкил этилмоқда.

Тумандаги барча маҳаллаларда, йўл четларида, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ҳовли ва атрофида ҳамда аҳоли томорқаларида кўчатлар экилиб, яшил майдонлар барпо этиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Тумандаги адолатчи ёшлар ҳам ушбу хайрли ишларда фаол иштирок этмоқдалар. Бугунги кунда ёшлар томонидан 190 туп мевали ва 80 туп манзарали, жами 270 туп кўчатлар ўтказилди.

Дарҳақиқат, ҳозирда иқлим ўзгариши барчани бирдек ташвишга солмоқда. Амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир. Бу ишларни баҳор ойларигача давом этиши, инсониятга фойда келтирадиган даражада маконимизни яшилликка буркашга олиб келади. Ушбу лойиҳа доирасида маҳалла ҳудудида 50 туп манзарали дарахт, 20 туп бута кўчатлари ҳамда 30 тупдан ортиқ ҳар хил турдаги мавсумий гуллар кўчатлари экилди. Бу борада бошқа маҳаллаларда ҳам экиш ишларини олиб бориш режалаштирилган.

                                                                                                

   Баҳром Шомурзаев,

 “Адолат”СДП Жарқўрғон тумани

“Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+