“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси Тошкентда

03.04.2024 14:04:00

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизда баҳорги дарахт экиш мавсумида кўкаламзорлаштириш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.Ўз ўрнида, мазкур хайрли тадбирларда барча юртдошларимиз қатори партиядошларимиз ҳам фаол иштирок этишмоқда.
Хусусан, Халқ депутатлари  Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати Дилдора Исломова  бошчилигида 192-сонли умумтаълим мактабда ободонлаштириш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида турли хил мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари ўтқазилди.


Эътироф этиш жоизки, мазкур тадбирлардан кўзланган мақсад - табиатда яшилликни кўпайтириш, об-ҳавонинг тозалиги, иқлим мўътадиллигини сақлаш, боғдорчилик маҳсулотларининг мўллигини таъминлашга ҳисса қўшишдан иборатдир.

Муҳсина Рўзиева,
Ўзбекистон "Адолат" СДП,
Тошкент шаҳар Кенгаши
матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+