Ёш адолатчилар беллашди

31.12.2023 09:12:18

Урганч давлат университети ҳузуридаги Янгиариқ Қурилиш ва транспорт техникумида таҳсил олаётган ўқувчилар орасида “Адолат” СДП Янгиариқ туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Мазкур таълим маскани директори, туман Кенгаши депутати Шавкат Худайберганов “Заковат” интеллектуал ўйиннинг мақсади ва мамлакатимизда ёшлар учун берилаётган имкониятлар хусусида гапириб, ҳаммани Янги 2024 йил билан табриклади ва омад тилади.
Ёшлар Конституция, “Адолат” СДП ва мамлакатимизда ёшлар сиёсати масалалари бўйича берилган саволлар юзасидан қизғин беллашдилар.
Ҳакамлар ҳайъати саволларга берилган жавобларни холисона баҳолаб боришди.
Беллашув иштирокчилари ташаккурномалар билан тақдирландилар.

Барногул Сапаева, “Адолат”СДП
Хоразм вилоят, Янгиариқ туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+