Ёш депутатларга ишонч билдирилди

18.01.2021 16:01:45

  Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 сентябрдаги  “Халқ депутатлари  Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан  Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига  ўзгартиришлар киритиш  тўғрисида” ги Қонунига асосан   ҳудудларда халқ депутатлари Кенгашлари котибиятлари ташкил этилмоқда. 

 Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш, жумладан, маҳаллий депутатларни ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари ва мутахассислар маслаҳатлари билан таъминлаш котибиятнинг асосий вазифаларига киради.

 Фарғона вилоятининг Фарғона, Олтиариқ туманлари, Қувасой шаҳри ҳокимлигида  бўлиб ўтган сессияларда мазкур лавозимга муносиб номзодни танлаш жараёни очиқ, шаффоф ва адолатли ўтди.  Партиядан сайланган  Халқ депутатлари шаҳар-туман Кенгашлари депутатлари томонидан муносиб номзодни танлаш масаласи муҳокама этилди.

Қувонарлиси,  Ўзбекистон  “Адолат” СДПдан  сайланган ёш депутатлар номзоди  бир овоздан маъқулланди. Фарғона туман Кенгаши котибияти мудири лавозимига туманнинг энг ёш депутат, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси Файзулло Мирзаев, Олтиариқ туман Кенгаши котибиятига  ёш депутат  Ўткир Отабоев номзоди муносиб деб топилди. Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутатларининг тавсиясига кўра, Асилжон Назиров  мазкур лавозимга тасдиқланди.

  Партиямизнинг ёш депутатларига янги вазифаларда муваффақиятлар тилаймиз!

 

 Ўзбекистон  “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+