Ёшлар ҳақида ғамхўрлик

20.09.2022 16:09:39

Мамлакатимизда ёшларга доир давлат сиёсатини амалга оширишга катта эътибор берилмоқда. Навқирон авлоднинг ҳар томонлама, шу жумладан, жисмоний жиҳатдан ривожланиши учун зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бунинг учун жойларда кўплаб спорт иншоотлари бунёд этилмоқда. Мавжудларидан самарали фойдаланиш масаласи ҳам диққат марказида турибди.

– Хизмат вазифаси тақозосига кўра тез-тез жойларда бўлишга тўғри келади, - дейди «Адолат» СДП Наманган вилоят Кенгаши «Ёшлар қаноти» фаоли Акбаржон Мансуров. – Ўзаро мулоқот жараёнида тенгдошларимиз ўзларига спорт билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар яратилаётганлигидан мамнунликларини изҳор этмоқдалар. Бугунги кунда туманларнинг олис қишлоқларида ҳам янги қурилган спорт майдончаларини кўриш мумкин.

наман1_2

Яқинла Наманган тумани маркази – Тошбулоқда бўлдик. Бу ерда болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари қурувчилардан ажойиб совға олишибди. Замонавий спорт зали фойдаланишга топширилган экан. У зарур жиҳозлар билан ҳам таъминланибди. Залда бир вақтнинг ўзида 120 нафар ёш спортчи машғулот олиб бориши мумкин. Қурилиш ишлари учун маҳаллий бюджет ва ҳомийлар ҳисобидан 900 миллион сўм маблағ сарфланди.

Давлатобод тумани «Порлоқ» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ёшлар учун эса 776 миллион сўмлик «Street workout» майдони ташкил этилди. Бу ерда мазкур МФЙ ҳамда қўшни ҳудудларда истиқомат қилувчи 5 минг нафардан зиёд уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратиб берилди.

наман2_6

Вилоят спортни ривожлантириш бошқармасидан олинган маълумотларга қараганда, шу йилнинг ўтган 9 ойи давомида 11 та шаҳар ва туманлардаги маҳаллаларда 5,8 миллиард сўмлик 2-типдаги спорт майдончалари қурилган. Улар таркибида мини-футбол, баскетбол, волейбол, воркаут ҳамда теннис майдонлари бор.

Ҳар бир шундай мажмуага тажрибали спорт мураббийлари бириктирилган. Улар машғулотлар жараёнида йигит-қизлар орасидан энг истеъдодлиларини танлаб олиб, юқори маҳоратли спортчилар ҳам тайёрлайдилар. Йил бошидан бери қарийб 11 минг нафар зиёд ёшлар доимий спорт билан шуғулланишларига замин яратилгани диққатга сазовордир.

“Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+