Ёшлар коррупциясиз келажак тарафдори

17.02.2021 15:02:21

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Адолат” СДП, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Мирзо Улуғбек тумани Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “Биз ёшлар – коррупциясиз келажак тарафдоримиз” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосарлари, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масъул ходими, партия Марказий аппарати масъул ходимлари, Мирзо Улуғбек тумани Ёшлар ишлари агентлиги,  Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети раҳбарияти ва талабалари қатнашди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад коррупция ўта оғир жиноят эканлигини ва унга нисбатан муросасиз курашиш ғоясини ёшларимизга сингдириш, уларга фақат ҳалол меҳнат орқали даромад топишни ўргатишдан иборат.

Тадбирда коррупция ўта оғир жиноят эканлигини ва унга нисбатан муросасиз курашиш ғоясини ёшлар онгига сингдириш, жамият ривожланишига тўсиқ бўлаётган иллатни йўқ қилиш бўйича  фикр билдирилди. Талаба ёшлар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассисилари томонидан жавоб берилди. Коррупцияни йуқ қилишда партия олдида турган муҳим вазифалар тўғрисида ёшларга маълумот берилди.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+