Ёшлар “Оқтепа”ни лавашхона деб билади...

17.02.2021 11:02:12

Тошкент шаҳри неча минг йиллик қадимий шаҳар эканлигини ҳозирги кўпчилик ёшлар билмайди. Жадал ислоҳотлар кетаётган замонда қадимий шахар афсуски, бугун машҳур бўлган Дубай ёки Нью-Ёрк шаҳарларига ўхшаб бормоқда. Сабаби қурилаётган объектлар-у иншоотларда шу каби хорижий давлатларнинг сиймоси гавдаланаётгандек, гўё. Албатта, олдинга қараб ўсиш, янгилик яратиш ижобий ҳолат. Аммо масаланинг кўндаланг жиҳати ўзлигимизни йўқотаётганимизда... Ҳар қанча янгилик яратилмасин, тараққиёт илгариламасин ўша мамлакатнинг асл қиёфаси сақланиб қолиши лозим.

Дарҳақиқат, бугунги кунда ёш авлод Оқтепа деганда “лавашхона”, “бургер”  ёки қайсидир маҳалланигина тушунади. Бу сўз аслида қаердан келиб чиққан, туб моҳияти нима деган саволга эса жавоб беролмайдилар. Бу бир кишининг эмас, бутун мамлакат, жамиятнинг айби ... Ҳеч биримиз тилимизни бурро қилиб маданий ёдгорликларимизни асраб-авайлаш кераклиги ҳақида чурқ этмаймиз. Чунки, миллий ғурур, ўз ватанимизга бўлган муҳаббатимиз суст. Агар биз “уйғоқ” бўлганимизда шу ҳолатгача етиб келмасмидик балки ... Мария Захарова исмли кимсалар тўғридан-тўғри она тилимизга тош ота олмасмидилар ...

Нима учун ЎзРФА академиги Ахмадали Асқаров бу муаммони рўйи рост омма олдига олиб чиқмагунча ҳеч биримизнинг ҳаёлимизга келмади, эътибор қаратмадик... Юқорида таъкидланганидек ғурурсизлигимиз, ўзгаларга кўр-кўрона эргашаётганлигимиз бизларни шу кўйга солди. Ҳали ҳам кеч эмас. Миллат қиёфасини сақлаб қолиш ўз қўлимизда!

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+