“Ёшлар парламенти” аъзоси “Ассалом Хоразм” теледастурининг меҳмони

26.02.2024 15:02:39

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши томонидан ҳаётга татбиқ этиб келинаётган — “Эъзоз ва эътибор” лойиҳаси доирасида ўзининг жамиятда тутган муносиб ўрни билан халқимиз орасида обрў-эътиборга тушиб, намунали ишлари билан барчага ибрат бўлиб келаётган партиямиз фаоллари, фахрийлари, ёшлар ҳамда аёллар орасидаги "Адолат" фаолларини Хоразм телевидениесининг “Нафосат”, “Ассалом, Хоразм” эрталабки дастури ҳамда Хоразм радиосининг “Аёл ва жамият” эшиттириши, “ФМ-106 радиотўлқинлари”, партиянинг сайти ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали юртдошларимиз эътиборига ҳавола қилиб келинмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси Тўхтажон Қурязова Хоразм телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Хоразм” ҳамда “ФМ-106 радиотўлқинлари” жонли дастурининг меҳмони бўлди. Дастурлар давомида Тўхтажон журналистларнинг берган саволларига жавоб берди.
Тўхтажон Қурязова бундан 5 йил олдин партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши қошида ташкил этилган “Истеъдод” клубининг фаол аъзоси сифатида шеърият, журналистика бўйича билим ва кўникмаларини бойитиб боргани, партиянинг турли йўналишдаги тадбирлари, сиёсий ўқувларда фаол иштирок этиб, ҳуқуқий ва сиёсий билимларини мустаҳкамлаб келаётгани, 2018 йилда ёшлар орзу қилган партиянинг “Адолат дўпписи” ва сертификатига лойиқ деб топилгани, 2021 йилда партия ташаббуси билан ёшлар нигоҳига тушиб келаётган – “Конституция билимдони” кўрик- танловининг республика босқичида фаол иштирок этгани, шунингдек, 2023 йилда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузурида ташкил этилган “Ёшлар парламенти” аъзолигига бўлиб ўтган сайловда Хонқа сайлов округидан ғолиб бўлиб, айни пайтда ёшлар билан биргаликда ёшлар орасидаги муаммоларни ечимини топишда кўмаклашаётгани хусусида гапирди. Шунингдек, Тўҳтажон Қурязованинг “Қалбим мулки”, “Хаёллар оғушида”, “Ғунчалар” номли шеърий китоблари тўғрисидаги суҳбат ҳам томошабинларни бефарқ қолдирмади.
Тўхтажоннинг кўплаб ютуқларга эришишида, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг муносиб ўрни борлиги, партия ёшлар интилган, ёшларни иқтидорларини юзага чиқариб, уларни бир мақсад атрофида бирлаштириб келаётган маскан эканини, келгусида партиянинг вазифаларини, устувор ғояларини рўёбга чиқариш олий мақсади эканини эътироф этди.
Суҳбат сўнгида, у ўзининг ижод намуналаридан ўқиб берди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+