“Ёшлар парламенти” аъзоси ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилди

21.12.2020 17:12:19

 

Бу эзгу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштириш, улуғ боболаримизга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эгадир.

Зеро китоб инсонни тарбиялайди, улғайтиради, юксак одоб-ахлоқни, инсоний фазилатларни шакллантиради. Китоб ўқиб вояга етган бола аввало чуқур билимга, кенг дунёқарашга, мустақил фикрга, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга бўлади.

Президентимизнинг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлаб, уни умумхалқ ҳаракатига айлантиришда бугун барча раҳбарлар фаоллик кўрсатмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси Ўсаров Тоҳир ўзи ўқиган Самарқанд вилояти Пастдағом тумани халқ таълим бўлимига қарашли 111-умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларига китоб совға қилди.

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани халқ таълим бўлимига қарашли 111-умумий ўрта мактабига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси Ўсаров Тоҳир номидан Ўзбекистон “Aдолат” социал-демократик партия Самарқанд вилояти Кенгаши раиси ва партия ходимлари билан биргаликда китобларни мактаб кутубхонасига топширишди.

-Бугун Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан бошлаб берилган эзгу хайрли ишга мамлакатимиздаги барча раҳбарлар ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси ҳамда Ўзбекистон “Aдолат” социал-демократик партия “Ёш адолатчилар” қаноти Пастдарғом туман Кенгаши раиси, “Ёш адолатчилар” қаноти партия фаолиятига жўшқинлик, жозибадорлик олиб кираяпти, ёшлар ўртасида сиёсий маслакдошликни пайдо қилаяпти, десам, албатта ишонинг. Пастдарғом туманида “Ёш адолатчилар” қанотининг мингдан зиёд аъзоси бор. Уларнинг ҳар бири муайян касбга, қизиқиш ва машғулотга эга. 

Биз сафдошларимиз билан маслаҳатлашиб, “Ёш адолатчилар” қанотининг пресс-клубини ташкил этганмиз. Клубда ёш журналистлар, сиёсатчилар, шоир ва ёзувчилар иштирокида ҳар сафар ижтимоий ҳаётнинг бирор-бир муаммоли масаласини муҳокама этамиз. Клуб йиғилишига мавзу йўналиши ва алоқадорлигидан келиб чиққан ҳолда тегишли хизмат кўрсатиш, коммунал, тиббий ва таълим соҳаси вакилларини ҳам жалб этиб, камчиликни ҳал этишнинг энг мақбул йўлини биргаликда излаймиз, шунингдек, клуб аъзоларининг “Илк қадам” номли китоби чоп этилди- дейди Ўзбекистон “Aдолат” социал-демократик партия Самарқанд вилояти Кенгаши раиси Муҳиба Бабабекова. 

Тўғриси, кутилмаган совғадан мен ва бутун мактаб жамоамиз хурсанд бўлдик. Президентимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсатни юргазишда камарбаста бўлаётган Тоҳир Ўсаровдек инсонлар бизнинг мактабда таҳсил олгани барчамизни қувонтиради. Унда ёшлар ўртасида китобхонликни юксалтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар бир раҳбар ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бундай эзгу ташаббус китобхонликни ривожлантиришга хизмат қилиши, фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланган эди.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган китоб совға қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда туманимиздаги корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва ходимлари ўзлари ўқиган мактабларига китоблар тўпламини туҳфа этмоқдалар.

Ушбу хайрли ташаббус болаларнинг ўқишга бўлган иштиёқи, китобга меҳрини янада оширибгина қолмай, уларнинг маънавияти юксалиши, дунёқараши бойиши, жамиятда ўзини тутиши ва юриш-туришида ҳам ўз ифодасини топади.

Нигора МАҲМУДОВА,

Пастдарғом тумани халқ таълим бўлимига қарашли 111-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+