“Ёшлар парламенти”га аъзолар сараланди

25.07.2020 23:07:27

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон  ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти»га сайловларни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича битим амалга оширилган эди.

«Ёшлар парламенти»га сайловларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчлик палатаси ҳузуридаги  «Ёшлар парламенти» тўғрисидаги Низоми асосида ўтказиш белгилаб қўйилди.

Ушбу Низом талабларига мувофиқ  «Адолат» СДПнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳар бир туман (шаҳар) ташкилотлари томонидан жорий йилнинг 20 июлига қадар сайловга қатнашиш истагини билдирган жами 55 нафар ёшларнинг ҳужжатлари қабул қилинди ва ҳужжатлар низом асосида тузилган туман (шаҳар) комиссиясига тақдим этилди.

Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда бугун деярли партиянинг барча туман (шаҳар) ташкилотларида Низом талабларига мос келадиган анкета эгалари икки босқичда сайланиб олинди.

Жойларда саралаш босқичлари ва сайлов жараёнлари шаффоф тарзда ташкил қилинди.

 

“Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+