Ёшлар сафимизда

04.03.2024 17:03:49

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро туман Кенгаши раиси Миржон Ғофуров томонидан “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида Бухоро тумани МФЙ да бўлиб, муаммоларни ўрганиш жараёнида мазкур МФЙда истиқомат қилувчи ёш тадбиркор Суxроб Раxимов партияга аъзо бўлиш истагини билдирди.
Кўнгилли ёш тадбиркоримизга Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов партия гувоҳномасини топширди.
Сухроб Рахимов, ёш тадбиркор :
-Сиёсий партиялар фаолиятини кузатиб бораман. “Адолат” партиясининг фаоллари деярли ҳар ҳафта маҳалламизда бўлиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларига ечим топишади. Айниқса, ёшларни қўллаб-қувватлаши менга маъқул бўлди. Шу сабаб партия аъзолигига қабул қилиндим. Энди мен ҳам “Адолат” фаолиман.

Моҳигул Раҳимқулова,
Ўзбекистон “Адолат”СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+