Ёшларда мустақил фикр етишмайди

17.10.2019 18:10:00

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгашида “Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида ўтказилган митингда Ёшлар қаноти вакили сифатида иштирок этдим. Ушбу тарғибот митингида биз ёшлар коррупция иллатига буткул муросасиз эканлигимизни кўрсата олдик. Йиғилган халқ бизнинг хитобларимизни баралла қўллаб-қувватлади.

Шу билан бирга, мен бутун Ўзбекистон ёшларига қарата айтардимки, “Коррупциянинг ҳар қандай кўринишига дуч келсангиз, бефарқ бўлманг, қўрқоқлик қилмасдан курашинг, токи у бизга яқин кела олмасин!” Афсуски, бизнинг ёшларимиз онгида жамият иллатларига қарши курашишда мустақил фикр етишмайди.

Улжалғас БОСИНОВА,

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Ёшлар қаноти вакили

Улашинг!