Ёшларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш ва кучайтириш

19.12.2023 13:12:07

”Адолат” СДП Хоразм вилоят ҳамда Урганч шаҳар Кенгашлари, 29- умум ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Беш ташаббус - беш имконият!” мавзусида маънавий-маърифий, маданий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда партия фаоллари, депутатлари, мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари ҳамда ота-оналар иштирок этишди.


Тадбирдан кўзланган мақсад — ёшларни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ва уларнинг иқтидорларини юзага чиқариш, жамиятда ўз ўринларига эга бўлишида муносиб ҳисса қўшишдан иборат бўлди.
Тадбирда партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши бош мутахассиси Гулора Исмоилова, Урганч шаҳар Кенгаши раиси Рустам Болтаев ва бошқа сўзга чиққанлар томонидан мамлакатимизда ёшларга берилаётган имкониятлар ва яратилаётган шароитлардан оқилона фойдаланиш, ҳар бир дақиқани самарали ўтказиш, билим ва кўникмаларини бойитиб бориш муҳим экани бир қатор ҳаётий ва халқчил мисоллар билан тушунтирилди.
Ўқувчиларнинг орзу ва истаклари, олдига қўйган мақсадлари тўғрисида дўстона суҳбатлашилди ва керакли маслаҳатлар берилди.
Истеъдодли ўқувчилар томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари, “Ватан”, “Она”, “Ўзбекистон”, “Устозга таъзим” каби шеър ва қўшиқлар, рақслар иштирокчиларга байрамона кайфият улашди.


Тадбирнинг фаол иштирокчиларига партия томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Замира АБДУЛЛАЕВА, “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+