Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш

05.03.2024 16:03:33

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, аҳоли вакиллари, маҳалла фаоллари, тадбиркорлик субъектларида учрашувлар ўтказмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Жонибекова Ширин шаҳрида бўлиб, бир қанча ташкилот ва корхоналарда сайловчилар билан юзма-юз мулоқот ўтказди.


Жумладан, Ширин шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган вазифалардан келиб чиқиб, ёшларни оталиққа олиш ва улар билан манзилли ишлаш бўйича Ширин шаҳар штаби фаолияти билан танишди.


Учрашувда Ширин шаҳар ҳокими Ниёз Хазратқулов, Ширин шаҳар ички ишлар бошлиғи Бегзод Санаев, Ширин шаҳар прокурори Рустамбек Мамиров, Ширин шаҳар ҳоким ўринбосари Фаррух Алимов иштирок этишди ва Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги "Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари" тўғрисида 267-сон қарори билан масъул ташкилотларнинг вазифалари юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, ҳозирги кунда ёшларда ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги тарбиянинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётгани ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизимини такомиллаштириш, миллий армиямизни янада ривожлантириш ва мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий соҳага ёшларни қизиқтириш, ҳарбий хизматни ўташ ҳар бир эр йигитнинг бурчи эканлигини тушунтириш борасида тарғибот тадбирларини кучайтириш лозимлиги тўғрисида гапириб ўтилди. Шунингдек, ҳарбий хизматга борган йигитлар ишга киришида имтиёзларни кенгайтириш юзасидан таклифлар олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+