Ёшларнинг ҳарбий тиббий-кўрик жараёни

01.03.2024 15:03:47

Бугунги кунда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ватанга бўлган муҳаббат ва туйғуларини юксалтиришга эътибор қаратиб келинмоқда.
Республиканинг барча ҳудудларида, хусусан мудофаа ишлари бўлимида ташкил этилган тиббий-кўрик комиссияси текшируви назоратидан ўтиш давом этмоқда. Ушбу жараён Бухоро вилоят мудофаа ишлари бошқармаси фаолияти Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Т. Чориев ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилояти Кенгаши раиси М. Ҳомидов ва бир гуруҳ партия фаоллари иштирокида танишилди.


Тадбир давомида Бухоро вилоят мудофаа ишлари бошқармаси томонидан амалга ошириб келинаётган бир қатор ишлар ҳамда ёшларни ҳарбий тиббий-кўриги, шунингдек, ҳарбий хизматга юбориш шайлик ҳолати кўздан кечирилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Т. Чориев томонидан мазкур ишлар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Исмоил Бозоров,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати ёрдамчиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+