Ёшларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаймиз

03.01.2020 16:01:13

 

Мамлакатимизда миллий маънавиятимизни юксалтириш, навқирон авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу бежиз эмас. Ҳозирги давр ўзига хос мураккаб ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-мафкуравий жараёнлар негизида ҳар қайси давлат ва жамиятнинг олдига кечиктириб бўлмас вазифаларни қўймоқда. Улардан бири ёшлар тарбияси масаласидир.

Ёшлар - жамиятнинг туб негизи, аҳолининг илғор қатлами, келажакнинг ишончли ворисларидир. Ҳар бир давр ёшларининг билим даражаси, дунёқараши, ўй-фикри, маънавий қиёфасига қараб ўша жамиятнинг эртанги кунини аниқ тасаввур этиш мумкин.

Мустақилликнинг дастлабки йилидаёқ, аниқроғи, 1991 йилнинг 20 ноябрида "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Қонуннинг қабул қилиниши билан мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган эди. Мазкур қонун бош ислоҳотчи бўлган давлатнинг ёшлар масаласига доир асосий стратегик йўналишлардаги фаолиятини изчил ва тизимли равишда босқичма – босқич амалга оширишга имконият яратиб берди. Тарихан қисқа даврда Ўзбекистон ёшлари эришган муваффақият ва зафарлар замирида давлатимиз томонидан кўрсатилаётган катта ғамхўрлик, яратилган кенг имкониятлар, юксак эътибор мужассамдир.

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Бироқ, уларнинг энг асосийларидан бири шу юртда вояга етаётган юксак маънавиятли, жисмонан соғлом, ҳар томонлама баркамол авлоддир. Зеро, юртнинг келажаги бугун камолга етаётган ёшлар қўлида.

Партиямиз томонидан ҳам ёш авлоднинг соғлом бўлиб ўсиши, сифатли таълим олиши ва баркамол шахс бўлиб вояга етишини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда ҳамда самарали ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, партиямизнинг сайловолди дастурида ёшлар ўртасида учраётган салбий ҳолатларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни кескин камайтиришга қаратилган профилактик ишлар натижадорлигини оширишга алоҳида аҳамият қаратилган.

Қолаверса, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ҳам Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолларининг диққат марказида бўлиб келмоқда. Жумладан, партиямизнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Конституция билимдони” республика кўрик-танлови ҳам ана шу мақсадларга хизмат қилади. Шу билан биргаликда мазкур кўрик-танлов жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, давлат ва жамият бошқаруви моҳияти ҳақида ёш авлодга тушунча бериш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшларнинг иштирокини ошириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, ёшлар ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунларни уларга етказиш, ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.

Партиямиз томонидан ёшларнинг турли соҳаларда ўз интилишларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ёшларнинг юксак эътирофига сазовор бўлмоқда. Бу эса партиямизнинг жойларда танилувчанлигини оширишда ҳамда хайрихоҳларимиз сафининг янада кенгайишида алоҳида ахамият касб этади.

Дилшод ХАМЗАЕВ,

135-Ғузор сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутатлигига номзод

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+